СОҲИБЖОН АЛИЖОНОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРГА ТАКЛИФ


🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 2024 йил 23 сентябрь куни Миллий матбуот марказида истеъдодли журналист – Соҳибжон Алижонов хотирасига бағишлаб, унинг “Бизни қаритолмас йиллар, замонлар...” китоби тақдимоти ўтказилади.

📍Манзил: Навоий кўчаси, 16-уй.
🕐 Бошланиш вақти: соат 15:00.

✔️ Тадбирга барча журналистлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

     Изоҳ: Истеъдодли ва забардаст журналист – Соҳибжон Алижонов (1968-2023) хотирасига бағишлаб, “Oltin meros press” нашриётида нашрдан чиққан мазкур китоб ва таклифнома учун Устоз журналистнинг ўғли, "Ёшлар" радиоканали "Давр-ахборот дастурлари муҳарририяти" бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган журналист – Азизжон Алижоновга ҳамда китоб дунё юзини кўришига бош-қош бўлган фидойи ва заҳматкаш журналистларимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз! 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот