Халқаро радио куни
13 февралда дунё бўйича Халқаро радио куни нишонланади. Бу байрамни ўтказишдан мақсад – радиони алоқа воситаси сифатидаги аҳамиятини, радио эшиттириш компанияларнинг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда йирик оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий радиостанциялардан ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, фикр билдириш эркинлиги ва радиотўлқинларда тендер тенгликни ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш.
Рақамли технология асрида радио дунё бўйича энг кўп сонли тингловчилар учун алоқа ва мулоқот воситаси бўлиб келмоқда. Радио тендер тенглигини ривожлантириш йўллари бўйича ЮНЕСКОга кўмаклашишда хизмат қилади.
Тендер тенглигини кенгайтириш бўйича дунёнинг барча бурчакларида Халқаро радио куни байрами ЮНЕСКО томонидан қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
- радио эшиттириш компанияларининг раҳбарлари ва эгалари, журналистлар ва ҳокимиятнинг тендер сиёсатини ривожлантиришга эътиборини қаратиш;
- радиода бир хилликдан халос бўлиш;
- радиодастурлар яратишда ёшларнинг, айниқса, продюсер, радиобошловчи, репортёр бўлишга интилаётган қизларнинг билимини кенгайтириш;
- аёл радиожурналистларнинг хавфсизлигини таъминлашни мустаҳкамлаш.
Ташкилотчилар маҳаллий, миллий, халқаро радио эшиттириш компаниялари, турли оммавий ахборот воситалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва кенг халқ оммаси билан ҳамкорликда Халқаро радио кунини нишонлашга барча мамлакатларни иштирок этишга чақиради.
MTRK "O'zbekiston" телерадиоканали, "Ўзбекистон" радиоканалининг "Радиосаёҳат", "Элимиз одамлари" эшиттиришлари муҳаррири - Мавлуда Раупова; "Ўзбекистон" радиосининг катта муҳаррири - Гулруҳ Ёрматова; "Ўзбекистон" радиоканали бошловчиси, актриса - Насиба Турсунова, "Maҳалла" радиоканалининг катта муҳаррири, истеъдодли журналист - Сайёра Ҳусанова, Раъно Рауфова ҳамда радио соҳасида фаолият юритаётган барча радиоэшиттириш ходимларини мазкур сана муносабати билан чин юракдан муборакбод этиб қоламиз!!!