“Халқаро матбуот эркинлиги куни” - байрами ЮНЕСКО таркибига кирган мамлакатлар ташаббусида жорий этилган. Улар томонидан матбуот эркинлиги кунини сана бўйича байрам сифатида нишонлаш таклифи киритилган. 1991 йилда айнан шу куни БМТ бутун дунёда матбуот эркинлигини жорий этиш ҳақидаги резолюциясидан сўнг Намибияда матбуот эркинлигини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилган. Ушбу байрамни жамоатчиликка ахборот етказиб бериш билан боғлиқ бўлган касб эгалари: репортёрлар, журналистлар, муҳаррирлар, мухбирлар нишонлайдилар. ЮНЕСКОга аъзо давлатлар шу куни дунёнинг турли бурчакларида мавзули тадбирлар ташкил этадилар. Ҳар йили байрам бирон-бир мавзуга бағишланади, лекин энг асосий тадбир ЮНЕСКО вакиллари томонидан бутун дунё бўйича матбуот эркинлигини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган инсонларни халқаро мукофот билан тақдирлаш ҳисобланади. Мукофот билан алоҳида одам ёки бутун ташкилот тақдирланиши мумкин. Матбуот эркинлиги манфаатлари йўлида турли хавфли шароитларда ҳам фаол ишлаш мукофот олишнинг асосий мезони ҳисобланади.