Абдусаид Кўчимовга табрик
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Шуҳрат» медали, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони соҳиби, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори - Абдусаид Кўчимовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Абдусаид Кўчимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз!!!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаcи.
Маълумот учун: Абдусаид Кўчимов - 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.
Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.
1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган.
Болалар газетасида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган. “Шарқ юлдузи” журналида масъул котиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, “Тошкент” телерадиоканали бош директори, “Хабар” газетаси бош муҳаррири лавозимларида хизмат қилган.
Ёзувчи, йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.
2017 йил 10 августдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.