Жаъфар Мўминовнинг табриги


    Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан чин дилдан табриклайман! Мана шу машаққатли  касбда фаолият юритаётган инсонларнинг ризқлари бутун, оилалари тинч, қаламлари ҳамиша ўткир бўлишини ҳамда ҳақиқат йўлида мардонавор тарзда жасоратли бўлишларини тилаб қоламан. Чунки, Оммавий ахборот воситалари вакиллари халқ, умуман давлат ҳаётида катта роль ўйнайдиган касбда ишлашади, шунинг учун ҳар доим ҳақиқат тарафида бўлишларини истардим.

   Қанчалик қийин бўлса ҳам қаламларингиз фақатгина ҳақиқатни ёзсин. Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилайман! Ҳар доим элнинг назарида  бўлинг, эл севган, умуман элимиз ардоғидаги инсонларга айланинг. Санъаткорларнинг ҳаётини, умуман Ўзбекистонда бўладиган ўзгаришларни ёритяпсизлар. Ёритиш чоғида олди-қочди ё шов-шувларга эмас, аниқ далилларга таянган ҳолда холисона ёритиб, биз мухлисларни хурсанд қилиб юринглар. Биз сизларнинг ёзганларингизни ўқиб, кўрсатувларингизни кўриб, эшиттиришингизларни эшитиб, ўзимизга керакли янги-янги маълумот олиб юрайлик. Умуман олганда, барча яхши ниятларим сизлар учун. Касб байрамларингиз муборак бўлсин. 

   Ҳурмат билан - АҚШдаги "Bonu&Jafar entertainment company" раҳбари, "Шарқ овози" радиоси сухандони, актёр - Жаъфар Мўминов.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот