Баҳром Усмоновга табрик


   Ўзбекистон давлат драма театрининг директори вазифасида ишлаган, театр ва кино актёри - Баҳром Абдиназарович Усмоновни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг санъатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганлиги ва таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.
   Баҳром Абдиназарович Усмоновга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий баркамоллик тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Бахром Абдиназарович Усмонов - Қашқадарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. 
  "Қасос", "Тубанлик", "Эрка куёв" ва бошқа ўндан зиёд фильмларда, театрдаги спектаклларда турли ролларни ижро этган.
   Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Оммавий ахборот воситалари, маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматининг Оммавий ахборот воситалари ҳамда телевидениени ривожлантириш шўъбаси етакчи консультанти вазифасида фаолият юритиб келган.
    2018 йилдан 2023 йилга қадар Ўзбекистон давлат драма театрининг раҳбари лавозимида ишлаб келган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот