Малоҳат Мирзомуҳаммаднинг Янги йил табриги (01.02.1955 - 10.03.2019)
Барча Ўзбекистон аҳлини, АҚШдаги ватандошларимизни ва шу жумладан мусофир юртлардаги юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этаман! Ҳаётингиз баайни сеҳрли эртаклардаги сингари осуда, ширин, тилакларингиз ижобат бўлган ҳолда тинч-тотув ва бахтли ўтишини тилайман! Энг эзгу тилакларингиз, ушалмаган орзуларингиз рўёбга чиқсин. Янги йил хонадонингизга янги омад ва муваффақиятлар, қувончлар олиб келсин! Ҳаммангизга энг аввало, сиҳат-саломатлик тилайман! Инсон касал бўлмасдан туриб соғликни, мусофир бўлмасдан Ватан қадрини билмагани каби, ҳаммамиз ҳар доим ҳар нарсани уни йўқотмасдан ё айрилмасдан туриб қадрига етайлик! Яқинларингиздан меҳр-муҳаббатингизни дариғ тутманг! Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз ҳамюртлар!
Малоҳат Мирзомуҳаммад. 2017 йил.