Ассалому алайкум азиз, мўътабар, қалби уммон, юзлари қуёш, сўзлари асалу, ўзлари беқиёсқадрдон хотин - қизларимиз. Сизларни бугунги энг гўзал байрам - баҳор байрами ҳамда хотин-қизлар байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Сизларга соғлик-саломатлик, бахт, омад тилайман. Баҳор гулларини сизларга менгзагим келади. Чунки, қалбингиз, юрагингиз ана шу баҳор гулларидек гўзалдир. Сизни калбингизни мусаффо осмонимизга, юзингизни тафтли қуёшимизга менгзайман. Негаки, сиздек гўзал, тафтли ҳилқат дунёда йўқ. Аёл зоти бор жойда файз бор, барака бор. Аёл зоти бор жойда гўзаллик бор, тафт бор. Қалб қасри шунчалик кенгки, бутун олам ташвиши-ю, бутун олам саховати сиғади. Фарзандининг оламида, эрининг ҳаётида, яқинларининг ташвишида яшайди. Бундай ҳилқатни ардоқламай, улуғламай бўладими. Ҳаммангизни яхши кўраман. Гўзалларим, сизларга барча гўзал эзгу тилаклар билан бирга, ўз-ўзингизни севишингизни, ҳурмат қилишингизни тилардим. Чунки инсон ўзини сева билса атрофидагиларга ҳам шунчалик муҳаббат улаша олади. Доим баҳор гулларидек гўзаллик сизни тарк этмасин!!! Ҳаммангизни байрам билан яна бир бор табриклайман.
Ҳурмат билан - Комила ҲИЛОЛ.