Хонбиби Маҳамованинг Янги йил табриги
МЕҲР УЛАШГИМ КЕЛДИ СИЗЛАРГА!
Ассалому алайкум азиз ҳамкасблар, ижодкор дўстлар, Muzaffar.uz сайтининг фидойи, қалами ўткир ижодкорлари, ашаддий мухлислари!
Қадри баланд қадрдонларим! Янги йилингиз муборак бўлсин. Ўтган йилда ушалмаган орзуларингиз рўёбини кўринг. Хонадонингиздан файзу барака аримасин. Меҳнатларингизнинг самарасини кўриб, қувониб юринг. Яхши кайфият сизларни асло тарк этмасин. Янги йилда шундай бахтли бўлингки, бахтдан қочиб омадга қоқилинг, қувончга суяниб шодлик сўқмоқларидан юринг. Қадрингиз нондек азиз бўлсин. Ҳаётда шундай яшангки ҳамма сизга ҳавас билан боқсин!
Сизларни Янги йил билан муборакбод этаман! Барчангизга соғлик ва омад ёр бўлишини тилайман! Хонадонингиздан файзу барака аримасин! Бир-бирингизга меҳр улашишдан чарчаманг! Мен сизларга меҳр улашгим келди. Янги йил хонадонингизга омад, бахт, оилавий қувонч ва тотувлик олиб келсин! Дастурхонингиздан файзу барака аримасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
Келажакка пешвоз турган остона бу,
Бир асрни жам этолган кошона бу.
Элим учун ярқираган пешона бу,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин азизларим!
Хурмат билан - Хонбиби ҲИММАТ қизи.