Хотин-Қизлар кунига табригимиз


   8 Март – Халқаро Хотин-Қизлар куни муносабати билан барча аёлларимизни табриклаймиз! Аёл – нозик ва гўзал ҳилқат! Аёлларимизга энг аввало, соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик ва бахт-саодат тилаймиз!
  Меҳрибон, мушфиқа оналаримиз; муниса, мафтункор опа-сингиллар ва ҳаётимиз порлоқ юлдузи, умримизнинг жамики лаҳзаларида йўлдош суюкли рафиқаларимиз – барчангизга биз эркаклар бугун таъзимдамиз!
  Хотин-қизлар байрамининг айни баҳор – ёшариш ва навқирон фаслда ўтказилиши ҳам бежиз эмас, илло ҳаёт СИЗларга ато этган нафосату назокат, латофат ва мафтункорлик тимсолисиз!
  Кўзларингизда қувонч ҳамиша порлаб турсин, лабларингиз табассумдан жилва қилсин, қалбингиз меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бўлсин!

Камоли эҳтиром ила – Музаффар Муҳаммадназар.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот