Байрам табриги


     Маданият ва санъат ходимларини касб байрамлари билан табриклайман! 

    Барчангизни «15-апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
   Соҳа ривожи йўлида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда улкан зафарлар, муваффақият ва сермаҳсул ижодингизга парвозлар, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилайман.
   Миллий маданиятимиз тараққиёти ва равнақи ҳамда қадриятларимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга бекаму-кўст етказишда куч-қувват, мустаҳкам ирода ёр бўлсин!

     Фахрли, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизга улкан ривож тилайман! 

   Фируза ХОЛИҚОВА – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг Матбуот котиби, журналист.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот