Наргиза Розиқованинг Янги йил табриги


 

    Барчага Янги йилда энг бебаҳо нарсасига эришишларини... энг муҳим нарсаларни қўлдан бой бермасликларини тилайман! Энг ноёб, аълосини топишсин ва энг азизларини қадрласин... энг кераксизларини йўқотсин... СИЗни ранжитганларнинг ҳаммасини кечиринг... қайғули воқеаларни, кўнгилсиз ҳодисаларни унутинг... Тилагим - "БЕКАЖОН" газетамизнинг мухлислари янада кўпайсин ва китоб ҳамда газета мутолаа қиладиган ўқувчилар сони янада ортсин! Севимли газетангиз "БЕКАЖОН" йил давомида СИЗ билан бирга! Янги йилингиз қутлуғ бўлсин, азизларим!

    "Эрудит" МЧЖ ўзбек дирекцияси директори ва "БЕКАЖОН" газетасининг муҳаррири - Наргиза Розиқова.