Наргиза Розиқовага табрик


  "Бекажон" газетасининг муҳаррири - Наргиза Розиқовани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
   Наргизага энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз! Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз! 
  "Бекажон" газетасининг довруғини дунёга танитиш ва ададининг ошиши, мухлислари янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бу фидойи ва истеъдодли ҳамкасбимизга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!!!

   Маълумот: Наргиза Розиқова (Исломова) 1973 йилнинг 27 Июль куни Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳрида туғилган.
   Самарқанд давлат университетининг "Филология" факультетини тамомлагач, Шаҳрисабз шаҳридаги ўзи ўқиган мактабда 9 йил мобайнида адабиёт ва она тили фанидан ўқувчиларга сабоқ берган.
    2004 йилдан "Бекажон" газетаси таҳририятига ишга кириб, 20 йилдан буён шу даргоҳда ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот