«Ассалому алайкум, азизларим. Кириб келаётган янги йилимиз қутлуғ бўлсин! Янги йил — умидларни кечиктириш эмас, уларни амалга ошириш учун берилган янги имконият. 2026 йилда ўтган йилларда ушалмай қолган орзу-ниятлар: “Энди вақти келди”, деб эшик қоқсин! Сабр қилганлар ютиб чиқсин. Ишониб кетганлар адашмасин. Қалбда қолган ниятлар йўқолмасин. 2026— орзулар жавоб оладиган йил бўлсин.Аллоҳим барчамизни икки дунё саодати билан сийласин. Янги йил муборак!»
Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «САОДАТ» журнали Бош муҳаррири, шоира ва адиба.