Зилола Ғуломовага табрик!
Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси, маҳоратли телебошловчи - Зилола Ғуломовани таваллуд куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Зилолага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва ижод йўлларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
Маълумот: Зилола Ғуломова Саидовна 1989 йил 11 январьда Тошкент вилояти Чирчиқ шахрида туғилган.
2007 – 2011 йил Ўзбекистон Давлат Саньат институтининг "Драматик театр ва кино актёрлиги” бўлимини тугатган. Оилада 4 фарзанднинг кенжаси. 2009 Ўзбек Миллий Драма театрида иш фаолиятини бошлаган. "Тортадурман жабрини”, "Огоҳ бўлинг одамлар”, "Кўнгил”, "Танҳо юлдузим”, "Сенга бир гап айтаман”, "Ойдин”, "Рустам”, "Тонг отган тарафларда”, ”Ўзбекча рақс”, "Омон бўлгин азизим” спектаклларда бетакрор образларни яратган. Актриса кинофилмларда ҳам "Оқибат-2”, "Ёлланган совчилар”, "Хўрлаганлар”, "Соддагина қизалоқ”, "Кечир фарзандим”, "Фаришта” теленовилла. "Ёдгор”, "Ҳаёт пиллапоялари”, "Бедор туйғулар”. Кино ва телесериалларда такрорланмас ярқин образлар яратган. Актрисанинг хоббиси: пазандачилик, cузиш, китоб мутолаа қилиш. Турли хил Давлат тадбирларида, байрамларда бошловчилик қилади.