Нигина Анорбоевага табрик


     Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, серқирра ижодкор - Нигина Анорбоевани таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз.
     Нигина Анорбоевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик ва ижод йўлида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

    Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари. 

    Маълумот: Нигина Шарахмедова Анарбаева - Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2010 йилдан бери актриса лавозимида ишлаб келмода. Н.Анарбаева театр санасида намойиш этилган спектаклларда 15 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратган. Шулар жумласидан, "Рустам”да Қиммат, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Маша, "Танҳо юлдузим”да Сайёра, "Омон бўлгин, азизим”да Картёжница, "Ойдин”да Чарос, "Йиғлама қиз”да Гунафша, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Каримушка, "Халала”да Малак, "Омонат дунё”да Ҳамшира каби қатор спектаклларда турли ролларни ижро этиб келади. Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган фильмларда: "Ҳаёт пиллапоялари”да Дилафрўз, "Бинафшалар диёри”да Шаҳноза, "Умид”да Нигора каби бир қанча кино образларни ижро этган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот