Шарофиддин Музроповга табрик


   Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри - Шарофиддин Музроповни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.
   Шарофиддин Музроповга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва ижод йўлларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот: Шарофиддин Музропов 1980 йил Навоий вилоятида туғилган. 2000-2010 йилларда Муқимий театрида, 2011 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мукофотланмаган. Ш. Музропов Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида С. Сирожиддиновнин "Яраланган оққуш ноласи”да Доктор, А. Иброҳимовнинг "Сенга бир гап айтаман”ида Ҳофиз, У. Исмоиловнинг "Рустам”ида Оқсоқол, Ж. Рўзметовнинг "Қорбобога мактуб”ида Насриддин афанди, Қ. Норқобилнинг "Омад биз томон”ида Шоди Барака каби қатор спекталларда роллар ижро этиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот