Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова)га табрик


   Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова)ни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Шодия Абдуқодировага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари. 

   Маълумот: Абдуқодирова Шодия Дилшодовна 1983 йилнинг 12 Сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йил Ўзбекистон Давлат Санъат институтини тамомлаган. 2008 йилда магистратурани битирган. Ўзбек Миллий Академик театрида расман 2007 йилда иш бошлаган. 2014 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ш. Тўхтаева театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 50 дан ортиқ турли характердаги катта-кичик образларни яратди. Жумладан, "Ёз туни ғаройиботлари” спектаклида қиз, "Тун албатта ўтади”да қайсар қиз, "Халала”да келин, "Андишали келинчак”да Олмахон, "Аёл”да Фотима, "Омонат дунё”да Зулайҳо, "Жаҳон Отин Увайсий”да Пошшахон, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Амалия, "Севаман дедимми?”да келин, "Талваса”да қиз, "Тортадурман жабрини”да маккора қиз, "Олтин қиз”да раққоса, "Катта ютуқ”да Мишлин, "Бор эканда, йўқ экан”да Малика, "Қор маликаси” эртагида Малика, "Фариданинг дил дафтари”да Фарида, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Ирода, "Рустам”да ҳамроҳ, "Танҳо юлдузим”да Лайло, "Тақдир синовлари”да Земфира, "Омон бўлгин, азизим”да Қора, "Султон Жалолиддин”да Малика, "Қуёшни сен уйғотасан”да Шабнам ҳамда замонавий мавзулардаги инсонларни, айниқса, ёшларни ҳушёрликка чорловчи, наркомания, одам савдоси, диний ақидапарастлик каби ёмон иллатларга қарши спектакллардан "Бир қанотлилар”да Зулайҳо, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Мавжуда, "Ойдин”да Ойдин каби образларни маҳорат билан ижро этди. 
   Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий сериаллардан "Қайтар дунё”да Машҳура, "Туташ тақдирлар”да Дилдора, "Бир кам дунё”да ҳамшира, "Муҳаббатим, қисматим”да Дилдора каби ролларни ижро этиб, телетомошабинлар қалбидан жой олди. Шу билан бир қаторда, "Бегоналар” фильмида Дилдора, "Келгинди куёв”да Меҳриё, "Уқубат”да аёл, "Ёрим-безорим”да келин, "Тубанлик”да Ўқитувчи, "Ўйин”да аёл, "Сени севдим”да Нодира, "Чашма”да келин, "Эркак”да тадбиркор аёл, "Орзу ортида” фильмида бемор аёл, "Хотира рашки”да журналист, "Муҳаббатимсан”да Дилдора, "Виждон”да келин, "Мурувват”да маккора аёл, "Кўргилик” да ҳамшира каби бош ролларни маромига етказиб ижро этди. Ш. Тўхтаева жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, олдига қўйилган ҳар бир вазифага жиддий ёндошади. У келажаги порлоқ, истеъдодли ва серқирра актрисалардан бири. 2012 йил "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. У республикамиз миқёсида кенг нишонланиб келинаётган Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамлари ва бошқа кўплаб маданий тадбирларда бошловчи ва актриса сифатида фаол иштирок этиб келмоқда. Оилали. 2 нафар фарзанди бор.