Шаҳло Темировага табрик


    Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси Шаҳло Темировани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз.
    Шаҳло Темировага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик, ижод йўлларида улкан зафарлар тилаймиз.

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот учун: Шаҳло Зайниддиновна Темирова Самарқанд вилоятида дунёга келган. Ш. Темирова 2007-2011 йиллар Ўзбекистон давлат санъат олийгоҳида таҳсил олган. Ўқиш жараёнида "Мария” спектаклида Мария, "Кузнинг биринчи куни”да Қиз ролларини ижро этган. 2014 йилдан Миллий театрда фаолият олиб боради. Мукофотланмаган. Ш. Темирова Ўзбек Миллий академик драма театри саҳналаштирилган "Кўнгил” спектаклида Келин, "Андишали келинчак”да Келин, "Тонг отган тарафлар”да Ойёруғ, "Омон бўлгин, азизим!”да Ёшлиги, "Йиғлама қиз”да Гулнафис, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Кичкина келин, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Нафиса, "Янги йил саргузашти”да Қорқиз, "Рустам”да Жория, "Кундузсиз кечалар”да Қиз, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қиз, "Қумда севги жилолари”да Қиз каби кўплаб ранг-баранг роллар ижро этиб томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлиб келмоқда. Шаҳло Темирова "Ёлланган совчи”, "Ўжар келин”, "Жаноб қоровул”, "Қўчқор акамнинг коптоги”, "Ёнингдаман ота”, "Бахт уйи”, "Ёр тафти”, "Юрагим сеники”, "Шукрона”, “Саид ва Саида”да Саида, "Параллель кесишмайди", "Дилор, Дил ор, Дил ва ор" каби кўплаб фильмларда турли образларни ижро этган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот