Зебинисо Холиқовага табрик!


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Холиқовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
   Зебинисога метиндек соғлик, узоқ умр, ижодига улкан зафарлар, дунёдаги жамики энг эзгу юксак истакларни тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Зебинисо Холиқова Атхам қизи 1992 йилнинг 14 Январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинган. Мукофотланмаган. 
  Зебинисо Холиқова истеъдодли актриса эканлигини ҳар бир ижро этган ролида исбот қила бошлади. Зебинисо ўз ижодий фаолияти давомида 10 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. У театрда саҳналаштирилган "Андишали келинчак”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Ойниса, "Ўзбекча рақс”да доктор, "Кўнгил”да Муҳаббат, "Омад биз томонда” да сотувчи, "Танҳо юлдузим” да Дилдора, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Кичкина келин, "Огоҳ бўлинг одамлар”да Нафиса, "Янги йил саргузашти”да Қорқиз, "Рустам”да Жория, "Кундузсиз кечалар”да Қиз, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қиз, "Қумда севги жилолари”да Қиз каби ролларни ижро этиб келмоқда. Нафис табиат, ижодий топшириқларни жон куйдириб бажарадиган, кўнгилчан инсон. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот