Ферузахон Мелибоевани табриклаймиз!


     Ўзбекистон Давлат Драма театрининг актрисаси - Ферузахон Мелибоевани туғилган куни билан табриклаймиз! Ферузани "Қайтар дунё" сериали, "Қора зарба", "Қадамлар", "Қилмиш-қидирмиш", "Меҳригиё", "Ҳижрон", "Ота", "Чол ва набира" ҳамда бошқа кўплаб фильм, спектакллардаги турли-туман роллари орқали яхши таниймиз. Феруза, СИЗга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодда улкан муваффақият тилаймиз! Умр йўлдошингиз, ҳамкасбингиз - актёр ва режиссёр - Самиддин Лутфуллаев билан қўша қариб, фарзандларингизнинг роҳатини кўриб юриш насиб айласин. СИЗга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз! Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.