Баҳодир Мирмақсудовга табрик!


  Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актёри, режиссёр - Баҳодир Мирмақсудовни туғилган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
   Баҳодир Мирмақсудовга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз.
   
   Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот учун: Ўзбекистон Давлат драма театрида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ўз фаолияти давомида бир катор бетакрор образлар яратиб, ўзбек театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юксак салоҳиятли ижодкордир. Шулар жумласидан “Кайтар дунё”да Мухтор, “Аросат изтироби”да Хўжабек, “Аёллар салтанати”да Стоян, “Яратган ёмондан асрасин”да Ботир, “Ёрим кетаман дейди”да Ботир, “Аяжонларим”да Раис, “Медея”да Ясон, “Аскар ва Малика”да Аскар, “Чодир хаёл эртаклари”да Корфармон, “Пайванд”да Жамол, “Наврўза”да Дубулға бош, “Қирол Лир”да Навкар ва яна бошқа ўнлаб спектакллардаги образларини маромига етказиб ижро этиш орқали катта тажриба орттириб, юксак маҳоратли театр актёри даражасига эришган. У театрдаги актёрлик фаолияти билан бир қаторда режиссёрлик санъатига ҳам қўл уриб, қатор спектаклларни маҳорат билан саҳналаштиришга эришган серқирра истеъдод соҳиби эканлигини намоён этган. Унинг режиссёрлигида “Давлат болалари”, “Зўраки табиб”, “Гуноҳ”, “Чароғбонлар” спектаклларини маҳорат билан саҳналаштирилиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлган. Б. Мирмахсудов театр саҳнасидаги ижодий изланишларидан ташқари кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб, миллионлаб кино мухлислари эътиборига тушган. Ш. Жунайдуллаевнинг “Хуршида”да Шоумар, “Қайтар дунё”да Лазиз ва яна бошқа 20 га яқин кинофильмлардаги образлари орқали элимиз суйган санъаткор даражасига эришганлигини таъкидлаш лозим.
  У кино соҳасида ҳам ўзини режиссёр сифатида намоён қилиб "Дарди бедаво" фильмини тасвирга олиб, сценарийсини ёзган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот