Изроҳат Муродовага табрик
Ўзбекистон давлат драма театри ва кино актрисаси, маҳоратли ижодкор, латофатли санъаткор - Изроҳат Муродовани таваллуд топган айёми билан муборакбод этамиз.
Изроҳатхонга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, ишларига улкан ривож, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаб қоламиз.
Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Давлат Драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
Маълумот учун: Ўзбекистон Давлат Драма театри ва кино актрисаси - Изроҳат Муродова Тўхтамуродовна ушбу театрда 2006 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
И. Муродованинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Бахт эшик қоққанда”да Барно, “Эзгулик йўлида”да Муниса, “Мувозанат”да Заҳро, “Отасининг қизи”да Марям, “Евгений Онегин”да Татьяна Ларина, “Чодир хаёл эртаклари”да Бичахон, “Жийдалийлар”да Марина янга, “Одамлар ва сичқонлар”да енгилтак аёл, “Даҳо”да хотин, “Минг бир кеча”да илонлар маликаси, “Минг бир ҳангома”да аёл, “Аёл”да кундош, “Атиргуллар қисмати”да Заҳро, “Қайтар дунё”да келин, “Қиз келин”да хонанда, “Чеча”да қиз, “Ёдим синиқлари”да она, “Садоқат”да Раҳима, “Труффальдино – икки бойнинг малайи”да Смеральдино, “Вафодор”да Саломат.
Кино саъатида ҳам ўзига хос образларни яратган. Жумладан: “Дилхирож”да амма, “Бойкенжаев”да янга, “Назира”да амма, “Саид ва Саида”да муҳаррир, “Эх, Салима”да дугона, “Учар қиз”да ғийбатчи аёл, “Отамни уйлантираман”да келин в.ҳ.