Гўзал Пайзиевага табрик!


  «Дўстлик» ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат Драма театрининг актрисаси – Гўзал Пайзиева (Суқсур)ни таваллуд топган куни муносабат билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Гўзал, ҳамиша ҳозиргидек исми жисмига муносиб ГЎЗАЛ бўлиб юриши, барча орзу-умидлари рўёбга ошишига тилакдошмиз!!!
   
   Маълумот: Гўзал Пайзиева Ўзбекистон давлат Драма театрида 1995 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.
   У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актрисадир. Ўз фаолияти давомида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда катта мувафаққиятга эришиб келмоқда.
    Гўзал Пайзиева театр саҳнасида турли роллар ижро этиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. Жумладан: “Қақилдоқ”да Ёмонвой, “Электра”да Хрестфемида, “Қорбобонинг саргузаштлари”да Ялмоғиз, “Чеча”да амма, “Исо ва Яҳудо”да Мария Магдалена, “Борса келмас”да Музмомо, “Аёллар салтанати”, “Ойсаранинг туғилган куни”да Ойсара, “Минг йиллик ҳангомада”да Малоҳат, “Чодир хаёл эртаклари”, “Зубайда”да Смута, “Вафодор”да Рисолат, “Фаррош кампирнинг туши”да Ҳисобчи ва яна бошқа кўплаб ролларни маромига етказиб ўйнаган. 
   Гўзал Пайзиева театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда, кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг, ўзига хос роллари орқали томошабинлар дилидан жой олиб келмоқда. Айниқса, “Кўнгил кўчалари”даги Суқсур образи таҳсинга лойиқдир.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот