Самидхон Лутфуллаевга табрик!


   Ўзбекистон давлат драма театри ва кино актёри, кинорежиссёр - Самидхон Лутфуллаевни туғилган куни муносабати билан табриклаймиз! 

    Самидхонга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий баркамоллик тилаймиз! 

    Маълумот учун: Лутфуллаев Самидхон Исмоилович Ўзбекистон давлат драма театрида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.  
   С. Лутфуллаев “Ўзбек миллий академик драма театри” билан ҳамкорликда саҳналаштилган “Бир қанотлилар” спектаклида – Аброр образини яратиб, катта саҳнага илк қадамини қўйган. 
    Унинг ижросидаги “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Лученцио, “Аяжонларим”да почтальон, Каримжон, “Довюрак Ван-Лао”да шервачча, “Аскар ва Малика”да аскар, “Нўхот устидаги малика”да чўчқабоқар, “Бахт эшик қоққанда”да Каттабек, “Давлат болалари”да Бутир, “Зубайда”да Шамсиддин, “Отасининг қизи”да Воҳид, “Кўкка учган орзулар”да Жек, “Евгений Онегин”да Онегин, “Даҳо”да Даҳо, “Минг йиллик ҳангома”да Фазлиддин, “Сохта қорқиз”да Бетмен, “Чарағбонлар”да Барноев, “Зулматдан нур”да адвокат, “Гумроҳ”да Иззатилла, “Сабъаи сайёр”да Шоҳ Баҳром сингари ролларни ижро этган. 
     С. Лутфуллаев театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг роллар ўйнаб келмоқда. Шулардан: “Паризод”да Жонибек, “Ака”да сержант, “Матонат”да Ўрозали, “Қадамлар”да Асқарали, “Эсим қурсин”да Мардон, “Сотқин”да Қодирали, “Мурувват”да ўғил, “Барон”да адвокат, “Устюртга йўл”да менежер, “Жоним азобда”да Садир, “Вақт ўғриси”да Темур, "101 рейс" ва яна бошқа бир қатор образларини мисол қилиб келтириш мумкин. 
     "Қора зарба" фильмида эса режиссёр сифатида фильм олиб, ўзи бош рольни ижро этган. 
     Шунингдек, "Муаллим" номли фильмга ҳам режиссёрлик қилиб, суратга олган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот