Илҳом Бердиевга табрик


    Ўзбекистон давлат Драма театри ва кино актёри – Илҳомбек Бердиевни таваллуд айёми билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз.

  Маълумот: Илхомбек Йўлдошевич Бердиев – Ўзбекистон давлат Драма  театрида 2013 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 
    Ўз фаолияти давомида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солувчи етук образларни ижро этиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. 
    Унинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Аяжонларим”да почтальон, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да Ақлжон, “Нўхот устидаги малика”да чўчқабоқар, “Бахт эшик қоққанда”да Каттабек, “Давлат болалари”да Бахтиёр, “Отасининг қизи”да Бахтиёр, “Минг йиллик ҳангома”да куёв, “Қиз келин”да Саттор, “Вафодор”да Хасан, “Илҳақ”да Ғайрат, “Чароғбонлар”да Самар, “Сабъаи сайёр” да мулозим, “Труффальдино – икки бойнинг малайи”да Сильвио, “Ер барибир айланаверади”да Ҳоким каби роллари орқали театр санъатига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
   Илҳом Бердиев “Дебют 2014” V – республика кўрик-фестивалида иштирок этган ҳолда “Қиз келин” спектаклидаги Саттор образи учун “Энг яхши эркак роли ижроси учун” номинацияси ғолиби бўлган. 
   У театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда телесериалларда ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб келмоқда. 
   Шулардан: “Ғурур”да Фаррух, “Сержантлар”да майор ва яна бошқа бир қатор образларни мисол келтириш мумкин.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот