Тамара Ҳазратқуловага табрик!


   Ўзбекистон давлат Драма театри ва кино актрисаси – Тамара Ҳазратқулова (Мирмахсудова)ни таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан табриклаймиз! Тамарахонга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Умр йўлдоши, маҳоратли режиссёр ва актёр – Баҳодир Мирмақсудов билан умрбод бахтли ҳаёт кечириб, театр ва кино соҳасида улкан муваффақиятга эришиб юришини тилаймиз! 

    Маълумот: Ўзбекистон давлат Драма театринининг олий тоифали актрисаси – Тамара Ҳазратқулова 2000 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Тамара иқтидорли ва талабчан актриса. Кўпгина етакчи спектаклларда бош ва иккинчи даражали ролларни маромига етказиб ижро этган. Ўз фаолияти давомида кўпгина образлар яратди. Шулар жумласига: “Ассалому алайкум қизлар”да Хонума, “Қайтар дунё”да Нигора, “Алвон гул”да Маржон, “Борса-келмас”да Гном, “Аёллар салтанати”да Райна, “Давлат болалари”да Хумора, “Эзгулик йўлида”да Алиева, “Герострат” (Номи ўчсин)да Криминтина, “Аёл”да Шоира, “Ассалом Наврўз”да Иссиқхон, “Яратган ёмондан асрасин”да Набира, “Зубайда”да Дилоро, “Аскар ва малика”да Малика ва бошқа бир қатор спектаклларда ўзига хос турли образлар яратиб келмоқда. 

    Т. Мирмахсудова театр саҳнасидаги ижодидан ташқари кино ва бир қатор миллий телесериалларда ҳам ўз роллари орқали халқимизга манзур бўлиб келмоқда. Жумладан, “Чархпалак”да Шаҳноза, “Хуршида”да Хуршида, “Одамлар орасида”да Гулжаҳон, “Опа-сингиллар”да Нигора, “Еттинчи фалакдан овоз”да Оқ момо, “Фидоийлар”да она, “Қизилжарлик Эшмат”да Лола, “Қайтар дунё”да Ҳамшира, “Аёл зоти”да Келин, “Ҳақиқат куни”да Аёл, “Дарди-бедаво”да Мастура каби кўплаб фильм ва сериалларда ранг-баранг ролларни ижро этиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот