Муқимий театри жамоаси хайрия тадбирида...


  15 февраль — Халқаро саратон хасталигига чалинган болалар куни. Бу кунни нишонлашдан мақсад, саратон касаллигидан азият чекаётган болаларга эътиборни ошириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш...
  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ташаббуси билан театр жамоаси Республика онкология марказининг болалар бўлимида хайрия тадбири ўтказди.  Улар учун  турли хил эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди, янграган куй-қўшиқлар болажонларга  ўзгача кайфият улашди. Эртак давомида болалар қаҳрамонлар билан жонли мулоқотда бўлишди, биргаликда рақсларга тушишди. Муқимий театрининг балет артистлари томонидан чиройли композиция ҳам тақдим этилди. 
  Шунингдек театр жамоаси ва Ўзсаноатқурилишбанк томонидан болаларга турли хил совғалар, уларнинг ота-оналарига эса  ёзувчи ва журналист - Музаффар Муҳаммадназарнинг "Ёнаётган тирик ҳайкаллар" китоби туҳфа қилинди. Эътибор ва қизиқарли тадбирдан уларнинг кайфияти жуда кўтарилди.  Тадбир якунида болажонлар актёрлар билан эсдалик учун суратларга тушишди.
  Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари барчамизда меҳр оқибат, одамийлик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.

   Фируза ХОЛИҚОВА - Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат Мусиқали театрининг матбуот котиби, журналист. 
2021 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот