Музаффар Ҳамидовга табрик
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат Мусиқали театрининг актёри – Музаффар Ҳамидовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Музаффарга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, шахсий ҳаёти ва ижод оламида ҳамиша музаффар бўлиб юришини тилаймиз!
Маълумот: Музаффар Ҳамидов 1977 йилнинг 27 Октябрь куни Андижон вилоятидаги Шаҳрихон туманида туғилган.
Маълумоти олий. 1996 – 2001 йиллар давомида М. Уйғур номидаги Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг "Мусиқали драма театр актёрлиги" факультетини битирган.
1998 – 1999 йилларда А. Ҳидоятов номидаги давлат Драма театрида фаолият юритган.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат Мусиқали театрида 2003 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Музаффар Ҳамидов театрдаги фаолияти давомида “Ўтган кунлар”да Отабек, “Пари қишлоқ афсонаси”да Дилшод, “Хасан Кайфий”да Вазир, “Жайдари келин”да Аваз тоға, “Тўда”да Абду, “Лайли ва Мажнун”да Арбоб, “Тоҳир ва Зуҳра”да Парпи Ҳофиз каби турли хил образларда намоён бўлган.
Шу билан бир қаторда телеэкранларда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Имтиҳон” каби дастурларда, “Гумроҳлар”, “Ажал сўқмоғи” деб номланувчи фильмларда характерли роллари билан томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.