Тўра Мирзога табрик
Шоир, таржимон, Халқаро Фузулий мукофоти совриндори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси аъзоси, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Бадиий кенгаши маъсул котиби, адабий эмакдош, шоир, драматург ва театршунос Тўрамирза Жабборов (Тўра Мирзо)ни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
Тўра Мирзо умр йўлдоши - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси - Ҳакима Отахонова билан биргаликда санъат соҳасида фаолият юритиб келишмоқда.
Тўра Мирзога ва унинг оиласига соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
Маълумот учун: Тўра Мирзо (Тўрамирза Жабборали Дадамирзо ўғли) 1956 йили Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги Пешкўрғон қишлоғида туғилган.
1979 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти Театршунослик бўлимини ва 1989 йили Москвадаги Адабиёт институтининг Олий адабиёт курслари драматургия бўлимини тамомлаган.
1985 йили “Майсалар ҳайқириғи”, “Гўрўғлининг беланчаги” шеърий тўпламлари учун Ёшлар Иттифоқи мукофотига сазовор бўлган. Унинг ўндан ортиқ шеърий китоблари Тошкентда, иккита шеърий китоби Москва нашриётларида, 4та пьесаси Москванинг “Искусство” ва ВААП нашриётида чоп этилган. “Амир Темур” шеърий драмаси Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилган. Ушбу шеърий драмаси учун Тўра Мирзога 1991 йили МДҲ ёзувчилар уюшмаси ҳамжамиятининг Халқаро Фузулий мукофоти берилди. Драматургияда 5та, шеърий асарлари учун 5та халқаро мукофотлар билан тақдирланган.
Унинг “Амир Темур ва Йилдирим Боязид муноқашаси”, “Бекат”, “Тонгги трамвай”, “Пойтахт латифалари”, “Саратондаги изғирин”, “Амир Темур” каби пьесалари халқаро танловларда мукофотларга сазовор бўлган.
Тўра Мирзонинг Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Сохта малика”, “Ўтган-ўтмаган кунлар” номли мусиқали драмалари саҳналаштирилган. Шунингдек, шоир “Ой онам – қайнонам”, “Аловиддиннинг сеҳрли чироғи”, “Гаровдаги муҳаббат”, “Тузоқ”, “Африка гўзали”, “Асл хазина”, “Аловиддининг сеҳрли чироғи”, “Антиқа совчилар”, “Уйғониш” ва “Тўмарис” спектаклларида ижро этилган қўшиқлар матнининг муаллифидир.
Унинг йигирмадан ортиқ пьеса ва таржималари республика театрларида саҳналаштирилган.