Гулноза Саидова таваллуд топган кун
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актрисаси - Гулноза Саидовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг жамоаси номидан Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актрисаси - Гулноза Хайруллоевна Саидова 1981 йилнинг 24 Март куни Сурхандарё вилоятидаги Сариосиё туманида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 2004 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрида 2001 йилдан буён ишлайди.
Актриса характерли роллар устаси бўлиб, ижоди давомида репертуарда мавжуд спектаклларнинг қарийб барчасида иштирок этиб келган. Айниқса, унинг ижросидаги “Суперқайнона” да Сурайё, “Жайдари келин” да Меҳри, “Хонума”да Кабато, “Меҳр нури”да Аёл, “Гаровдаги муҳаббат”да Она, “Дилдаги доғ”да Камилла, “Асл хазина”да Эркиной, “Тўда”да Зули, “Тоҳир ва Зуҳра”да Юлдуз, “Айрим нусхалар”да Нетайхон, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Суқсурой, “Синфдош”да Гулсажда ва бошқа роллари билан томошабинни завқлантириб, уларнинг олқишларига сазовор бўлган.
Гулноза Саидова театр билан бир қаторда, кино ва телерадиокомпания томонидан суратга олинадиган сериал ва фильмларда ҳам турли ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда.