Муҳаббат Сотволдиевага табрик


     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг актрисаси – Муҳаббат Сотволдиевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Муҳаббат Сотволдиевага мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

     Маълумот: Муҳаббат Сотволдиева 1961 йилнинг 15 Апрель куни Фарғона вилоятида туғилган.
     Маълумоти олий. 1985 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг «Мусиқали драма ва комедия» факультетини битирган.
     Ушбу театрда 1985 йилдан буён ишлаб келмоқда.
     Актриса характерли роллар устаси бўлиб, ижоди давомида репертуарда мавжуд спектаклларнинг қарийб барчасида иштирок этиб келган. Айниқса, унинг ижросидаги “Бобур соғинчи” спектаклидаги Байда, “Аршин мол олар”да Зебо, “Ҳийлаи шаръий”да Заҳро, “Паранжи сирлари”да Зебо, “Тошболта ошиқ” да Зарифа, “Узилган торлар” да Вера, “Зўлдир” да Бекпошша, “Суперқайнона” да Норпошша, “Суперкайнона-2” да Тўти, “Синфдош” да Пўлатхон Темирова, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да марсиячи, “На малакман, на фаришта”да энага, “Жайдари келин” да Лазиза, “Фариштали аёл” да Мунира, “Диёнатга хиёнат”да Сарви, “Антиқа совчилар”да Марям, “Олифта”да Хадича, “Фариштали аёл”да Мунира, "Қайнона"да қайнона роллари томошабинни завқлантириб, уларнинг олқишларига сазовор бўлган.
     Муҳаббат Сотволдиева театрдаги фаолияти билан бирга, телевидение, киноларда ҳам кўплаб ролларни ижро этган. Шу жумладан, телеэкран орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи – аклнинг кўзи”, “Чорраҳадаги уй”, “Умр йўллари”, “Туташ тақдирлар”, “Денгиздан томчи” теледастурларида актриса ўта характерли образлар яратган. “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинганларидан “Улфатлар 2” фильмида эпизодик ролларни ҳам мароқ билан ўйнаган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот