Муқаддасбегим Мамадалиевага табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси - Муқаддасбегим Мамадалиевани таваллуд топган куни билан самимий табриклаймиз!
  Муқаддасбегимга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

  Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актрисаси - Муқаддас  Мамадалиева 07 Июль (1 Ноябрь) Наманган вилоятидаги Мингбулоқ туманида таваллуд топган.
  Мукофотланмаган.
  Маълумоти олий. 1993 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг  мусиқали драма ва комедия факультетини, 2011 йилда Ўзбекистон давлат санъат институти аспирантура қошидаги Олий режиссура курсини битирган.
  1993 йилдан ушбу театрда ишлайди.
   Муқаддас Мамадалиева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Кампир кетармиш” Ойжамол, “Тўйлар муборак”да Мадина, “Дилафрўзга тўрт ошиқ”да Сожида, “Куёвлар конкурси”да, Феруза, “Ака-ука совчилар”да Ўғилой, “Фариштали аёл”да Хадича, “Қизи борни нози бор”да Гуля, “Юрагимни алмаштираман”да  Салтанат”, “Суперқайнона”да Сурайё,  “Жайдари келин”да Меҳри, “Кулишайлик – Куйлашайлик”да Актриса, “Келин танлов”да Самовий қиз, “Тошболта ошиқ тадбиркор”да Саломат, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Кобра, “Хонума”да Кобота, “Ялмоғизнинг набираси”да Она, “Осмондаги ҳулкарим”да Сожида, “Асл хазина” Лўли сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
  Муқаддас Мамадалиева ўз мухлисларини “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Азизим”, “Турмуш чорраҳаларида” телетуркумларида, “Ака Шариф Тошкентда”, “Улфатлар-2”, “Келгинди қайнона” фильмларида, “Бедор туйғулар” сериалида ва “Табассум” радио-теле журналида хушнуд этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот