Зулфия Умеровага табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актрисаси - Зулфия Умеровани таваллуд топган айёми билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
   Зулфия Умеровага мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!

   Маълумот: Зулфия Эргашевна Умерова 1983 йилнинг 14 Декабрь куни Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳрида таваллуд топган. 
  Маълумоти олий. 2005 йили Ўзбекистон Санъат институтининг "Мусиқали драма ва комедия актёрлиги" факультетини битирган. 2005 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлайди.
   Зулфия Умерова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Пари қишлоқ афсонаси”да Умида, “Тўда”да Камола, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Мунаввар, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Отабек ва Кумушбиби”да Кумушбиби, “Супер қайнона”да Муяссар, “Осмондаги Ҳулкарим”да Ҳулкар, “Асл хазина”да Лўли аёл, “Аршин мол олан”да Гулчеҳра, “Девона”да Умида, “Меҳр нури”да Сора, “Гаровдаги муҳаббат”да Она, Сарвқомат дилбарим”да Асал, “Қобил ила Ҳобил”да Иқлима сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.
    Зулфия кўплаб халқаро театр фестиваллар иштирокчиси. 2012 йили “Осмондаги Ҳулкарим” спектаклидаги Хулкар образи учун “Йилнинг энг яхши аёл санъаткори”, “Эътироф – 2017”да “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Зуҳра образи учун “Йилнинг энг яхши театр актрисаси” номинацияси бўйича совринларни қўлга киритган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот