ҚАЙСАР ЮРАГИМГА ТОШ ОТДИ АРМОН...


Маруса ҲОСИЛОВА


ҚАЙСАР  ЮРАГИМГА  ТОШ  ОТДИ  АРМОН...

Яна баҳор келди...
Орзулар тахир,
Гўзал изтиробга ғарқ бўлдим яна.
Қайсар юрагимга тош отди армон,
Кўнгилни синдириш   шарт бўлди яна.
Яна баҳор келди...
Гуллади хазон.
Ариқлар лабини ўпганда ялпиз.
Майин ёмғирларга айлангим келар,
Юрагим еттинчи осмонда дайдир...
Яна баҳор келди...
Дарахтлар уйғоқ,
Қушлар соғинчларни олиб қайтдилар.
Қумрилар дилимнинг таржимонлари,
Фақат умид деган қуш йўқ, бехабар... 
Яна баҳор келди...
Хўрсинар офтоб,
Маҳзун қўшиқларга айланар гирдоб.
Сирли тушлар   гўё ўнгимга ўхшар,
Кимдир юрагимни олмоқчи тортиб...
Яна баҳор келди...
Жоним, қалдирғоч,
Юрагим лойидан ин қур, мен - тупроқ...
Отамнинг уйини адашмай топгин!
Онамнинг қабрига  би-ир томчи ёш тўк...
Ўтинчим шу холос...
Жоним, қалдирғоч!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот