Буюк аждодларимиз хотираси абадий барҳаёт!!!


    9-май – Хотира ва қадрлаш куни, Ватанимиз ва халқимизнинг тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу кун жангчиларимиз, шаҳидларимиз ва мустақиллигимизни асраб-авайлагувчи барча инсонларни ёдга олиш ва хотирасини қадрлаш учун нишонланади. Мана шу кунда театрларимиз ҳам ўзининг ижодий фаолияти орқали ушбу муҳим тарихий кунни ёдга олишда, спектакллар намойиш қилиш ва тадбирлар ўтказиш орқали ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.
    Театр – бу фақатгина томоша кўрсатувчи  саҳна ёки кўргазма эмас, балки ундан ҳам юқори аҳамиятга эга бўлган санъат шаклидир. У инсонларнинг ҳис-туйғулари, вафо, фидокорлик ва курашни акс эттириш орқали ифодаланади. 9-май куни театрларда фаолият юритаётган ижодкорлар халқимиз тарихини, унинг миллат ва ватандошлик туйғусини намоён қилган асарлар орқали ёдга олишлари лозим.
    Улар ўз спектакллари билан жангчиларимиз ва жадидларимиз хотирасини ифодаловчи асарларни томошабинлар эътиборига ҳавола этишдан ташқари, ташвиқотли кўргазмалар уюштиришлари, ёзувчилар ва ижодкорларнинг учрашувларини ташкил этишлари мумкин. Зеро, бу театр вакилларининг муҳим вазифаларидан биридир.
   Ватанга муҳаббатни шакллантириш ва тарихий хотирани уйғотиш учун театрларнинг имкониятлари бепоён. Спектакллар орқали мумтоз асарлар, ёзувчиларимиз ва ёш ижодкорларимиз ижодида фидокор жангчилар, жадидларнинг ҳаққоний қиёфалари, элу юрт тинчлиги йўлида ўзларини қурбон қилган аянчли йўлларига назар ташлаш, ёш авлодда аждодларимизга эҳтиром ва юртимизга муҳаббатни тарғиб қилишга хизмат қилади.
    Ўзбекистон давлат драма театрида режиссёр – Самидхон Лутфуллаев томонидан саҳналаштирилган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори – Олимжон Салимов томонидан инсценировка қилинган, машҳур ёзувчи – Саид Аҳмад қаламига мансуб “Уфқ” асарини ҳам шундай асарлар сирасига киритишимиз мумкин.
    Мазкур асар ўзбек адабиётида чуқур фалсафий ва ижтимоий маъно касб этган асарлардан бири бўлиб, унда инсон тақдири, ижтимоий ўзгаришлар ва маънавий изланишлар кенг ёритилган. Саҳна кўринишида эса бу мавзулар замонавий актёрлик маҳорати ва театр санъатининг имкониятлари орқали жонлантирилади.
   Шундай экан, театрларимиз Хотира ва қадрлаш кунини ҳар йили доим алоҳида нишонлаб, ёшларимизнинг Ота-Боболаримиз хотирасини қадрлаш, Ватанга бўлган муҳаббатини янада порлоқ ҳолда намоён этишга хизмат қилади.

Усмон ЭРАТОВ – Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси раис ўринбосари, театршунос ва санъатшунос.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот