Театр ва тарихимиз
Ҳар йили 9-майда биз Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаймиз. Бу кун, аввало, урушда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган. Ушбу куни биз ўз тарихимиз, миллий қадриятларимиз ва яшаб ўтганларимизнинг фидокорона хизматини эслаймиз ва ёшларга эслатамиз. Театр, бу жараёнда муҳим аҳамият касб этади, чунки у тарихни, анъаналарни ва инсонларнинг ҳиссиётларини ижодий шаклда намоён этади. Театр – бу ҳаётнинг кўзгуси. У бизга тарихий воқеаларни, инсонларнинг фидокорона ҳаракатларини ва уларнинг ҳис-туйғуларини етказиб беради. 9-майда театрларимизда ўтказиладиган спектакллар, ёдгорликлар ва тадбирлар орқали биз оламдан ўтганларни хотирлаган ҳолда, ҳаёт бўлган кекса авлод вакилларини ҳаётлигида қадрлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўямиз. Ушбу тадбирлар орқали биз жаҳон тарихининг муҳим лаҳзаларини, халқимизнинг уруш давридаги жонбозлигини ёдга оламиз.
Театрларимизда намойиш этилган спектакллар, уруш давридаги воқеаларни, инсонларнинг босиб ўтган мураккаб ва машаққатли ҳаётини ва уларнинг фидокорона хизматларини акс эттиради. Бизнинг ижодкорларимиз тарихий асарларни саҳна орқали томошабинларга кўрсатишганда, улар нафақат ижодий, балки маънавий вазифани ҳам бажарадилар. Ушбу асарлар орқали биз ёш авлодга тарихимизни, қадриятларимизни ва халқимизнинг фидойилигини етказамиз.
Шунингдек, театрларда ўтказиладиган тадбирлар, кўрсатилган спектакллар орқали биз фидойиларнинг хотирасига эҳтиром билдиришимиз, уларнинг хизматини қадрлашимиз мумкин. Театр – бу жамоатчиликни бирлаштириш ва тарихий хотирани шакллантириш учун муҳим майдон. Ушбу кунда биз барчамиз бирлашиб, тарихимизнинг муҳим лаҳзаларини ёдга оламиз.
Театр – бу ҳаётимиз акс этган кўзгу ва у бизга тарихимиз ҳақида ўйлаш, қадрлаш ҳамда ёдга олиш учун замин яратади.
Бобур ҲАМРОЕВ – Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими, драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.