Ўзбекистон Давлат байроғи куни ва театр санъатининг аҳамияти


    18 ноябрь – бу фақатгина Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун эмас, балки миллий анъаналаримиз ва ватандошлик фазилатларимизни дунёга танитишда театрларимиз фаолиятининг аҳамиятини ҳам мужассам этади. Театр санъати – маданиятимизни дунёга танитадиган кучли воситаси сифатида, халқимиз тарихини, маданияти ва анъаналарини ҳар томонлама тарғиб этишда фаол роль ўйнамоқда.
     Ўзбекистон театри ўзининг шарқона ибратли саҳна асарлари билан ибратомуз театрлардан бири сифатида жаҳон ҳамжамияти майдонда ўз ҳудудини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Театр ходимлари, ўзларига берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, миллий байроғимизни олис юртларга танитмоқдалар. Номдор спектакллар ва ижодий дастурлар орқали, халқимиз тарихини, миллий қадриятларини ва миллий рамзларини дунё эътиборига тақдим этмоқда.
   Миллий мавзулар бўйича ташкил этилган саҳналар, халқимизнинг азалий шодлик ва армонлари хориж саҳналарида ижро этилиши орқали миллатимиз қадриятлари, байроғимизни ўзга халқ вакиллари танимоқда. Театр халқимизнинг кундалик ҳаётидаги фаолият, анъаналари ва бой тарихини спектакллар ва томошалар орқали кўрсатади.
    Театр ходимлари спектакллар орқали хорижда гастроль сафарларида бўлишар экан, байроғимизни дунё аҳлига намойиш этишади. Юрт байроғини оламга танитиш фақатгина санъат аҳлининг вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир!

Бобур ҲАМРОЕВ – Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими, драматург.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот