АЁЛ ҚАЛБИ


Мастура Абдураим қизи

"ТУЗОҚ"
   Аёл қора мушук кесиб ўтган йўлидан ортига қайтди ва чорраҳада ширакайф ҳайдовчи бошқараётган юк машинасига дуч келди...

АЁЛ ҚАЛБИ
  
   Аёл эридан қаттиқ ҳафа бўлиб қовоғини уйиб олди.
   -Ўзим олмасам,ҳечам олиб бермайсиз,-деди қўлидаги қимматбаҳо  атирни кўрсатар экан.
   Эркак сониялар тараддудланиб қолди."Эҳҳеэй, буни пулига бошдан-оёқ кийинса бўладику. Қирққа кирибам,бу хотинни ақли кирмадида. Нима керак экана шу...Энди аразлагани ортиқча. Нима десам экана" деб ўйлади-ю, ташига чиқармади. Кейин қувлик билан хотинининг қулоғига шивирлади:
   -Ўзингни табиий ифоринг ёқади менга!
   Қошларини чимириб ўтирган аёлнинг шу заҳоти юзи ёришиб,кўзлари қувончдан порлади.Эрига меҳр билан термулиб,атирни жойига қўйди.
"Худога шукурей қутулдим!"- ўйлади эркак.
"Билгандим! Ҳали ҳам севади!"-ўйлади аёл.

ЎҒРИ

- Бекам, биздан нима айб ўтди?! Ҳайдаманг, мендек бир бевага раҳм қилинг, болаларим оч қолади!-деди хизматкор аёл доимий ёрдамчиси 16 яшар қизининг елкаларидан қучаркан.
- Мана, қизингизни чўнтагидан чиқди,-беканинг қўлидаги қимматбаҳо соат ярақлаб кетди,-Ўғлимга раҳмат денг, полицияга хабар беришимизни истамади...
     Қиз кўз ёшларини яширди. Лабини тишлади...
    Йигит эса чўнтагидаги ҳомиладорлик тестини пайпаслаб қўйди...

УРФ-ОДАТ
 
     Тўй дабдабали ўтди. Келинчак бундай бахтни ҳаёлига ҳам келтирмаганди. Ҳайҳотдек ҳовли жой, кўп қаватли данғиллама уй, қўша-қўша машиналар...
    Энди тўйдан кейин охирги урф-одатларни ўтказишаётганди. Қимматбаҳо зеб-зийнатларга бурканган бахтиёр келинчак келин саломни тугатди. Уй хизматчисининг эса жавобини бериб юборишди...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот