Шойим Бўтаевга табрик


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, ёзувчи Шойим Бўтаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Шойим Бўтаевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!!!

  Маълумот: Шойим Бўтаев 1959 йилда Тожикистон Республикасининг Ўратепа туманида туғилган. 1982 йилда Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган.
  “Чўлпон”, “Ғафур Ғулом” нашриётларида, “Мозийдан садо” журнали, “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталарида ишлаган. Ҳозирда “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал кинофильмлар” ДУКда  фаолият олиб бормоқда.
  Шойим Бўтаевнинг “Шамол ўйини”, "Ҳаёт", "Юлдузларга элтар" йўл қисса ва ҳикоялар тўплами, “Қўрғонлаган ой” романи,  "Кайвонининг мангу макони", "Шоҳона совға", "Донишманд устанинг ҳикмати" каби насрий асарлари, "Таваллуд топаётган кўнгил муждалари" деб номланган илмий-таҳлилий мақолалар тўплами нашр этилган.  
   Унинг "Кўчада қолган овоз" қиссаси, "Шоҳ" деб номланган романи қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, "Амударё" журналида чоп этилган.
   Адиб асарлар, адабий сценарийлари асосида суратга олинган "Боғ", "Дил пайванди", "Қалдирғочлар яна қайтади" сериаллари, бадиий ва ҳужжатли фильмлари ҳам ўз мухлисларига эга бўлди. "Темур Малик" деб номланган радиопостоновкаси эса Ўзбекистон радиосининг олтин фондидан ўрин олган.
   Ўзбек эссенавислигида ҳам Шойим Бўтаевнинг муносиб улуши бўлиб, унинг "Шарқ юлдузи" журналида чоп этилган "Шукур Бурҳон" эссеси, "Жаҳон адабиёти" журналининг йиллик мукофотига сазовор бўлган "Шукур айт-чи, бу ҳаёт нима?" (Шукур Холмирзаев ҳақида), "Орфей илтижоси халоскори" (Игорь Савицкий ҳақида) эсселари ҳам ўқувчилар қалбидан муносиб ўрин олди.
   Шойим Бўтаев 2002 йил давлатимиз томонидан "Дўстлик" ордени билан мукофотланган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот