Шаҳло Аҳроровага табрик


   Шоира, ёзувчи, драматург ва таржимон, Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси - Шаҳло Аҳроровани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Шаҳло Аҳроровага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!!!

   Маълумот: Шаҳло Ўринбоевна Аҳророва Жиззах шаҳрида туғилган.
   Бугунга қадар қирққа яқин илмий мақолалари, “Маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” деб номланган рисоласи нашр қилинган.
   Шунингдек, ўндан ортиқ шеърлар, достонлар, қиссалар ва таржималардан иборат тўпламлари чоп этилган. (1994 йилда “Эъзозим”, 1997 йилда “Суйдирдингиз, суймадингиз”,  2002 йилда “Моҳим”, 2007 йилда “Сени ўйламоқдан воз кечолмайман”, 2009 йилда “Ишқ нафаси”, 2012 йилда “Жийда гулим”  номли шеърлар тўплами, 2017 йилда “Дала ҳовлидаги қотиллик” ҳикоя ва қиссалар тўплами ва таржима асарлар тўпламлари).
   Икки юзга яқин шеърлари қўшиқ бўлган. “Дилбар” қиссаси асосида “Ўзбекистон” телеканалида телесериал ишланган.
   “Эр бермоқ-жон бермоқ”, ҳамда “Ўгай она”номли сценарийлари асосида кинофильмлар, шунингдек, кўплаб сценарийлари асосида “Севимли” телеканалида “Тақдирлар” теленовеллалри ишланиб, намойиш этилган.
   Шеърлари ва ҳикоялари рус, тожик, қозоқ ва озарбайжон тилларига ўгирилган ва Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжонда шу тилдаги газета ва журналларда чоп этилган. Шеърлари “Ватан саодати” деб номланган ўзбек адабиёти антологиясига киритилган.
   Таржима билан ҳам шуғулланади. Ижодий фаолияти давомида Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр”; Барбара Картленднинг “Шарқдаги муҳаббат”, “Аспазия”; Сальтиков-Шедриннинг “Бир шаҳар тарихи”; А.Радишчевнинг “Петербургдан Москвага саёҳат” романларини, В.Аксёновнинг “Москва афсонаси” трилогиясининг биринчи романи, Жек Лондоннинг ҳикояларини русчадан таржима қилган. Улардан “Жейн Эйр”, “Бир шаҳар тарихи”, “Петербургдан Москвага саёҳат”, В.Аксёновнинг “Қишнинг зурёди” асарлари китоб бўлиб чиққан, қолганлари “Жаҳон адабиёти” журналида босилган.
   “Шуҳрат” медали ва Ўзбекистон ёшлари “Камолот” мукофоти, Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига «Эсдалик нишони» билан тақдирланган.
   2006-2007-йиллар Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 
   Ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими лавозимида иш юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот