Собир Ўнар (1964 - 2022)


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Собир Ўнар туғилган кун.
  Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1981-1986 йилларда ҳозирги ЎзМУнинг Журналистика факультетида таҳсил олган.
  Талабалик даврида Республиканинг турли газета-журналларида ҳикоялари чоп этила бошлаган. 1986 йилда “Ёшлик” журналида туркум ҳикоялари босилган. Айни шу йилдан мазкур журнал таҳририятида иш фаолиятини бошлаган. Собир Ўнарнинг илк ҳикояси —  “Кунсулувнинг хатлари”. 1989 йилда Собир Ўнарнинг илк китоби – “Орзуга тўла қишлоқ” ҳикоялар тўплами Чўлпон нашриётида чоп этилади. Шу йили у Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинади.
  1990 йилда “Овлоқ адирлар бағрида”, 1991 йилда “Чашма” китоблари дунё юзини кўради.
   Кейинги йилларда у “Инқилоб кечаси”, “Дунё шундоқ турурми?” каби қиссалар эълон қилди. 2006 йилда ёзувчининг “Чамбилбелнинг ойдаласи”, 2011 йилда “Бибисора” қисса ва ҳикоялар тўплами, 2016 йилда “Фаришта”, 2020 йилда “Кунсулувнинг сирли хатлари”, “Овлоқ адирлар бағрида”, “Чашма” ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. 2020 йилда “Олдинда ёнган маёқ” номли мақола ва эсселар тўплами китоб ҳолида чоп этилган.
   Қорақалпоқ адиби Х. Тожимуродовнинг “Ов ҳангомалари” ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг “Карбало фожиаси” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
   Собир Ўнар 2022 йилнинг 18 Декабрь куни вафот этган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот