Инобат Нормуродовага табрик


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, журналист, сиёсий шарҳловчи, шоира Инобат Нормуродовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   
   Инобат Нормуродовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
  
   Маълумот: Инобат Нормуродова (Инобат Ойдин) 1961 йилнинг 27 Июнь куни Қашқадарё вилоятидаги Китоб шаҳрида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини, 2011 йилда эса Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1984-1991 йилларда “Шарқ юлдузи” адабий-бадиий журналида фаолият олиб борган. 1991 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририятида муҳаррир, катта муҳаррир, “Давлат ва жамият ҳаёти” бўлимида сиёсий шарҳловчи вазифасида хизмат қилиб келмоқда.
   Инобат Нормуродова “Шарқ юлдузи”, “Гулистон”, “Саодат”, “Гулхан”, “Амударё”, “Қарақалпоқ эдибияти”, “Ҳалқ сўзи”, “Ҳуррият”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Қорақалпоқ тонги”, “Китоб дунёси” каби қатор газета ва журналларда ҳамда “Қашқадарё баёзи”,  “Кифти-об гулдастаси”, “Ёшлик” альманахи китобларда туркум шеърлари эълон қилинган. 
    Ижодкорнинг 1991 йилда  “Соғинч соҳили”, 1994 йилда “Кўнгил қушлари”,  2019 йилда “30-уй”, 2021 йилда “Кунларимни учирди еллар”, “Қадимги қўшиқ”, “Оқ сув” шеърий китоблари нашр этилган.   
    Инобат Нормуродова 1990 йилда “Саодат”, 1991 йилда “Шарқ Юлдузи” журналининг фахрий ёриқлари билан тақдирланган. Самарали меҳнатлари учун “2019 йилнинг Энг фаол тележурналисти” деб топилган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот