Мухтасар Тожимаматовага табрик


   “Янги Ўзбекистон” газетасининг катта мухбири - Мухтасар Тожимаматовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Мухтасарга соғлик, узоқ умр, ижодий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар. 
 
   Маълумот учун: Мухтасар Тожимаматова 1975 йилда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Катта қўштепа қишлоғида туғилган. 1998 йилда Фарғона давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Тавоф” номли илк шеърлар тўплами Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётининг “Истеъдод” сериясида чоп этилган. 2013 йилда “Adib”нашриётида шоиранинг “Кўнглим шуълалари” номли китоби нашр этилди. Ушбу китоби орқали шоира “Энг улуғ, энг азиз” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолиб бўлган. 
     2023 йил "Ишқ рўмоли" номли шеърий тўплами нашрдан чиқди.
     У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, МТРК нинг “Ёшлар” радиоканали, “Саодат” журнали, “Тасвир” ҳамда “Оила ва жамият” газеталарида ишлаган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот