Эрондаги озарбайжонликларга имтиёзлар яратиш зарур


     Дунё озарбайжонларининг миллий бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва уюшқоқлиги масаласи доимо устувор ҳисобланади. Озарбайжон давлати томонидан бу йўналишда олиб борилаётган сиёсатнинг моҳияти дунё озарбайжонларининг потенциал имкониятларини сафарбар этишдан иборат. Бугунги кунда дунё озарбайжонларининг бирдамлигини янада жипслаштириш ва бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳам давлат даражасида, ҳам жамоат ва илмий ташкилотлар даражасида жуда кўп ишлар қилинди ва амалга оширилмоқда. Шу мақсадда амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар туфайли хорижда яшаётган юртдошларимизнинг ҳамжиҳатлиги халқимиз ва миллатимизнинг муштарак манфаатлари йўлида мустаҳкамланмоқда.
     Биз “Дунё озарбайжонларининг бирдамлиги ва бирлиги” деганда Эрон (Жанубий Озарбайжон)даги ватандошларимизни ҳам назарда тутамиз. У ерда яшаётган 40 миллиондан ортиқ юртдошларимизнинг ҳар қандай муаммо ва қийинчиликлари доимий эътибор марказида. Чунки улар ҳам халқимизнинг тили ва дини бир бўлган вакилларидир. Ўтган йилнинг 25-ноябрида Бокудаги АДА университетида бўлиб ўтган “Ўрта йўлак бўйлаб: геосиёсат, хавфсизлик ва иқтисодиёт” халқаро конференциясининг очилишидаги нутқда Президент Илҳом Алиев Эронда яшаётган озарбайжонликлар ҳимояси учун барча имкониятларни ишга солиши ҳақида қуйидагича фикр билдирди: “ Биз ҳар қачон Озарбайжонга қаратилган баёнот ва ҳаракатларга жавоб берганмиз, берамиз ҳам. Шу сабабли, биз улардан қўрқмаслигимизни кўрсатиш учун Эрон билан чегарада ҳарбий машқлар ўтказишга мажбур бўлдик. Биз ҳаёт тарзимизни, Озарбайжон ва озарбайжонларнинг, шу жумладан, Эронда яшовчи озарбайжонларнинг дунёвий ривожланиш векторини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Улар бизнинг халқимизнинг бир қисмидир”.
     Жаноб Президент Эронда яшаётган озарбайжонликларнинг она тилида таълим олиши муҳимлигига ҳам диққат қаратди: “Озарбайжонда таҳсил рус тилида олиб борилаётган 340 мактаб фаолият юритади. Бундан ташқари, республикадаги 10 мактабда дарслар грузин тилида. Грузияда 116 озарбайжонтилли мактаб мавжуд. Эронда таълим арман тилида олиб бориладиган мактаблар бор, аммо, озарбайжон тилида таълим бериладиган бирорта мактаб йўқдир. Буни қандай тушуниш мумкин? Агар кимдир бу ички ишларга аралашиш деб айтса, биз буни бутунлай рад этамиз. Озарбайжоннинг ташқи сиёсати кундек равшан – биз ҳеч бир давлатнинг ички ишларига аралашмаганмиз ва аралашмаймиз. Биз Эрон мактабларида озарбайжон тилида ўқитиш масаласини кўтарамиз, акс ҳолда ўз она тилида сўзлашадиган Эрон озарбайжонлари тилнинг адабий таркибий қисмини йўқотадилар ва Озарбайжон тили фақат кундалик даражада қолади”.
     Эрондаги (Жанубий) озарбайжонлар кўп йиллар давомида улар ўз она тилларида таълим олиш ва давлат муассасаларида озарбайжон тилидан фойдаланиш учун курашиб келмоқдалар. Шунинг учун Эронда озарбайжон тилидаги нашрлар тақиқланган. Миллий ҳуқуқлар учун курашаётган ёшлар босим остида. Озарбайжон Республикасининг Диаспора билан ишлаш Давлат Қўмитаси раиси Фуад Муродов Истанбулда бўлиб ўтган дунё озарбайжонлик илмий ходимларнинг учрашувида “Жанубий Озарбайжонда яшаётган 40 миллионлик юртдошларимиз билан биргамиз” деб фикр билдирди. Бугунги кунда Озарбайжон диаспораси олдида муҳим ва тарихий вазифалар турганини таъкидлаган Фуад Муродов шундай деди: “Диаспора Қўмитаси сифатида биз дунёнинг ҳар бир бурчагидаги барча озарбайжонларнинг ҳамкорлиги ва бирдамлигини янада юқори даражага олиб чиқишимиз керак”. Дунё озарбайжонлари аллақачон бунга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Шу боис бизнинг диаспорамиз Эрондаги ватандошларимизга озарбайжон тилини ўргатиш масаласида ёрдам бериши мумкин. Шу муносабат билан виртуал лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Эронда озарбайжон тилини унутмаслик керак. Эронда ватандошларимизнинг миллий ва маданий уйғониши учун маданият соҳасида ишлар олиб бориш керак. Қувонарлиси, қанча тақиқлар бўлмасин, озарбайжонлар у ерда ўз тилларини унутмайдилар. Энди уларнинг миллий ўзига хослиги, тарихи, шахсияти ва қадриятларини тан олиш ишлари кучаймоқда.
     Албатта, технология, интернет томонидан тақдим этилган имкониятлардан фойдаланиш, янада фаол тарғибот ишларини олиб бориш зарур. Умуман олганда, ҳозирги пайтда Эрон (Жанубий Озарбайжон)даги озарбайжонликларни бизнинг диаспорамиз виртуал ва маънавий қўллаб-қувватлаши мумкин. 
     Шу муносабат билан Украина Озарбайжонлари Бирлашган Диаспораси раиси Ҳикмат Жавадовнинг Жанубий Озарбайжон муносабати билан ёзган марши таҳсинга сазовордир. Ҳикмат Жавадовнинг билдиришича, жанубий озарбайжонларнинг тақдири уларни доимо ўйлашга мажбур қилади: “Жанубдан ҳар куни қабул қилинадиган янгиликлар 40 миллион ватандошимизнинг эркинлигини янада яқинлаштиради. Мен ушбу мадҳияни шу умид билан ёздим ва бизнинг қадрли бастакоримиз Айгун Самадзода мусиқа басталади. У бу мадҳия орқали озодликни талаб қилаётган ватандошларимиз учун рағбат бўлишига умид қилмоқда”. Бизнинг фикримизча, бундай ташаббуслар Эрондаги ватандошларимиз учун муҳим рағбат, маънавий кўмакдир.

Фуад Ҳусайнзода, 
Диаспора фаолияти Журналистларини Қўллаб-қувватлаш
Жамоат Бирлашмаси раиси.
Юсиф таржимаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот