Пардахол Норқобиловага табрик
Республика Маънавият ва маърифат марказининг жонкуяр ходими - Пардахол Норқобиловани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Пардахолга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз! Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Пардахол Раҳматовна Норқобилова 1973 йилнинг 2 Май куни Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги Мўминқул қишлоғида таваллуд топган. 1980-1990 йиллар Олтинсой тумандаги 19-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олган. 1993-1998 йилларда Тошкент давлат Маданият институтини кутубхоначилик йўналишида сиртдан ўқиган.
Иш фаолиятини 1993 йил октябр ойидан Олтинсой туман маданият ишлари бўлими Марказлашган Кутубхоналар тизимида катта кутубхоначи вазифасида бошлаган. 1999 йилдан 2006 йилгача Марказлашган Кутубхоналар Тизими директори, 2006-2017 йиллар Олтинсой Саноат касб-ҳунар коллежи Арм раҳбари, 2017-2018 йиллар Республика Маънавият ва маърифат маркази Олтинсой туман бўлинмаси раҳбари, 2018-2020 йиллар Олтинсой туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида сидқидилдан хизмат қилиб келди.
Пардахол Норқобилова меҳнат фаолияти давомида, нафақат туманда, балки вилоят ва республика миқиёсида тажрибали кадр сифатида ўз ўрнига эгалиги билан касбдошларидан алоҳида ажралиб турган.
Кутубхоначилик соҳасини ривожлантиришда, китобхонлик маданиятини шакллантиришда, аҳоли орасида китоб тарғиботини йўлга қўйишда муҳим лойиҳаларни амалга оширишда бош-қош бўлган.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Олтинсой туман бўлинмаси раҳбари вазифасидаги фаолияти даврида ҳам юксак маъавияти, билими ва фидойилиги билан бир қанча муҳим ишларни амалга оширди.
Жумладан: Олтинсой туманида жамоатчилик ва ҳомийлик асосида учта маҳаллада “Халқ оммавий кутубхона”сини ташкил этиб, аҳолини китобга ва кутубхонага бўлган эҳтиёжини қондирди.
Шунингдек, туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим чора-тадбирлар белгилаб олиниши билан биргаликда долзарб лойиҳаларни амалга ошириб борди. 2017 йилнинг апрель ойида “Олтинсой туманида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳатларни амалга оширишнинг илғор тажрибаси” мавзусида вилоят сменари ўтказилди.
П. Норқобилова 2018-2020 йиллар давомида эса туман ҳокими ўринбосари сифатида ҳам олиб борган фаолияти давомида, туманнинг ижтимоий- маънавий муҳитини соғломлаштиришда, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни турмуш тарзини яхшилашда алоҳида фидойилик ва жонбозлик кўрсатди. Вилоят ҳокимлиги томонидан туманнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида 2019 йил май ойида туманда “Олтинсой туманида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш тажрибаси” мавзусида вилоят сменари ўтказилди. (Икки йил давомида оилавий ажримлар сони учта, ўз жонига қасд қилиш иккита, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик иккитани ташкил этган. Бу эса аҳоли орасида бевосита тарғибот ва ташвиқотни йўлга қўйиш билан бир қаторда, тинимсиз ва самарали меҳнатнинг натижаси эди).
П. Норқобилова 2020 йилнинг 19 февралидан Республика маънавият ва маърифат марказида ўз иш фаолиятини давом эттириб маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ёшлар, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бош мутахассиси сифатида фаолият юритмоқда. Ушбу фаолияти давомида маънавий-маърифий соҳада Ёшлар ишлари агентиги, Маҳалла ва нуронийлар қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва бир қанча жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда ташаббус кўрсатмоқда. Жумладан, “Оила институти ривожланишида қадриятларнинг ўрни: миллий ва хорижий тажриба” номли халқаро илмий-амалий конференциясида фаол иштирок этди.
Ёшлар билан ишлаш ва маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар тизимини манзилли йўлга қуйиш, хотин-қизлар билан маънавий-маърифий ишлаш самарадорлигини ошириш, хотин-қизларни тазъйиқ ва зўрвонликдан ҳимоя қилиш, оилаларда ахлоқий, маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш каби долзарб муаммоларни ҳар бир ҳудуд кесимида “маҳаллабай” асосида амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган куннинг йигирма тўққиз йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбирларида, 15 май “Оила куни” муносабати билан, 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан бир қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаштириб келмоқда.
Шунингдек, марказ томонидан ҳудудларда хизмат сафарларида бўлиб, маҳалла ёшлари ва хотин-қизлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қуйиб, ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш билан бирга ўз тажрибаси ва билимига таянган ҳолда, амалий ва услубий ёрдам кўрсатмоқда. Ёшлар ва аҳоли орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида оммавий тадбирлар ташкиллаштириш билан бир қаторда китоб акцияларини ҳам ўтказиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерациясининг шакллантирилган ишчи груҳи таркибида “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам яқиндан кўмак бермоқда.
П. Норқобилова жамият тараққиётига ҳисса қўшишга интилувчи, масъулиятли ва талабчан, касбига меҳр ва эътибори баланд ходим, ҳамкасблари ўртасида ҳурмат қозонган, жонкуяр инсон. Оилали, уч нафар фарзанднинг меҳрибон онаси.