Бобир Отамуродга табрик
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман Маданият бўлими режиссёри – Бобир Отамуродовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Бобирга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривожлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Бобир Икромович Отамуродов 1979 йилнинг 12 Февраль куни Қашқадарё вилоятидаги Касби туманида туғилган.
Маълумоти олий. 2010 йил Тошкент давлат Маданият институтининг "Оммавий тадбирлар режиссёрлиги" бўлимини режиссёрлик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Иш фаолиятини 1997 йил Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясида муҳаррирликдан бошлаб, 1998–2013 йиллар "Ёшлар" каналида режиссёр бўлиб ишлаган.
2013 йилдан Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот котиби, кенгаш раиси вазифаларида фаолият юритган.
2018–2024 йиллар Тошкент шаҳар, Бектемир туман Маданият марказининг раҳбари лавозимида ишлаган.
Айни вақтда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман Маданият бўлимида режиссёр вазифасида ишламоқда. Бобир Отамурод таниқли шоир, таржимон, "Шарқ юлдузи" журналининг "Назм" бўлими мудири – Икром Отамуроднинг ўғли.