Гулнафисага табрик
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот котиби – Гулнафиса Акбаровнани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Гулнафисага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Музаффар Муҳаммадназар.
Маълумот: Гулнафиса Акбаровна Абдимуродова (Қурбонова) 1994 йилнинг 15 Февраль куни Самарқанд шаҳрида, зиёлилар оиласида таваллуд топган.
Гулнафиса 2000–2009 йиллар Самарқанд шаҳридаги 24–сонли ўрта умумтаълим мактабини тамомлаб, 2010–2013 йиллари Самарқанд “Енгил саноат ва иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежини имтиёзли диплом билан битирган.
2014–2015 йилларда Самарқанд давлат Архитектура Қурилиш Институтида таҳсил олган. Гулнафиса ўқиши даврида (2017), Самарқанд шаҳрида жойлашган 24–сонли “Болалар мусиқа ва санъат мактаби”да “Амалий санъат йўналиши” бўйича тўгарак раҳбари вазифасида ишлаган.
Гулнафиса 2022 йилдан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот котиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.