Санжар Сатторовга табрик


   Кино ва театр актёри, дубляж устаси - Санжар Сатторовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Санжар Сатторовга соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Давлат сатира театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот учун:  Кино ва театр актёри, дубляж устаси - Сатторов Санжар Жабборович - 02.07.1983 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат санъат институтини тамомлаган. 
   Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театрида актёрликдан бошлаган ва 2014 йилга қадар театрда ишлаган.
   2014-2015 йилларда Ўзбекистон МТРК "Маданият ва маърифат" телеканалининг 1-тоифали муҳаррири лавозимида фаолият юритган.
   2015-2016 йиллар Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театри директор ўринбосари, 2016-2022 йиллар Ўзбекистон Давлат сатира театри директори вазифасида ишлаб келган. Ҳозирда хусусий дубляж мактабининг раҳбари сифатида фаолият юритмоқда ва шогирдларига дубляж сирларини ўргатиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот