Раҳмонбек Исломов вафот этди


   Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, маҳоратли фотограф  - Раҳмонбек Исломов вафот этди.
   Раҳмонбек Исломовнинг оила аъзолари, ҳамкасблари ва дўстларига чуқур таъзия билдирамиз.
   Раҳмонбек Исломов кўп йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси театр ва кино санъати фото архивини яратиш,  миллий маданиятимизни тарғиб қилишда улкан ҳисса қўшган. Бир неча фильм ва сериалларда эпизодик роллар ҳам ижро этган. Иллюзионист (кўзбойлоғич) сифатида ҳам ўз даврида элга танилган.
   Илоҳим, руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот